
Самарқанд шаҳрида вилоятдаги академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича олимпиадаси ўтказилди. Унда ҳудудий босқичларда юқори натижага эришган иқтидорли ўқувчилар ўз билимларини синовдан ўтказдилар.
Мазкур олимпиадада иштирок этишни истовчи ёшлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Буни олимпиаданинг ҳудудий босқичларида иштирок этаётган ўқувчи-ёшларнинг билим кўрсаткичи ошиб бораётгани, қолаверса, таълим муассасаларида олимпиадага жиддий тайёргарлик кўрилаётгани мисолида ҳам сезиш мумкин.
Олимпиаданинг бу йилги вилоят босқичида 200 нафар учинчи, 188 нафар иккинчи босқич ўқувчилари 14 та фан йўналиши бўйича беллашди. Ғолиблар орасидан энг муносиблар сараланиб, халқаро фан олимпиадаларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладиган ўқувчилар ҳам аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.