
Президентнинг 2019 йил 17 январдаги ПФ–5635-сон фармони билан хорижий инвестиция киритган шахслар учун «инвестиция визаси» жорий этилган бўлиб,
киритилган қўшимчаларга мувофиқ ушбу визани бериш тартиби ва у билан боғлиқ имтиёзлар белгиланди.
Жумладан, инвестиция визаси ички ишлар ҳудудий органлари томонидан берилади ва узайтирилади.
Визани олиш ва узайтириш учун хорижий инвестиция иштирокидаги корхона илтимосномаси, киритилган инвестиция тўғрисидаги маълумотномалардан бирини илова қилган ҳолда белгиланган шаклдаги анкета билан мурожаат қилинади.
Шунингдек, инвестиция визасига эга бўлган хорижий инвесторлар ва уларнинг оила аъзолари республика ОТМларида ўқиш даврида Ўзбекистон фуқаролари учун назарда тутилган шартларда стипендия ҳамда олий таълимдан кейинги таълимни олишга ҳақлидир.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, 3 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган чет эл фуқаросига 10 йил муддатга Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси берилади (илгари барча чет эл фуқаролари учун 5 йил муддатга берилган).
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.