
Самарқанд ветеринария медицинаси институтида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов иштирокида учрашув ўтказилди.
Институт профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар қатнашган тадбирда юртимизда Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.
А.Саидов таълим соҳасидаги ислоҳотлар жараёнида 11 йиллик узлуксиз таълим тизимининг жорий этилгани, олий ўқув юртларига қабул жараёнларининг такомиллаштирилгани ҳамда давлатимиз раҳбарининг яқинда қабул қилинган “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори юртимизда таълим сифатини ошириш, юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлашга қаратилганини таъкидлади.
Шу билан бирга, яқинда ташкил этилган мазкур институт жамоаси олдида турган вазифалар тилга олинди.
Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов иштирок этди.
Б.Хонкелдиев.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.