Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ИНСОН ХОТИРАСИ – МУҚАДДАС

ИНСОН ХОТИРАСИ – МУҚАДДАС

Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан республика “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди ва вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан “Ким эдигу ким бўлдик” тадбирлари доирасида анжуман бўлиб ўтди.

Республика “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди раиси Б.Ҳасанов, адабиётшунос олим Н.Каримов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳ.Нормуродов ва бошқалар мустақиллик йилларида ўтмиш тарихимизни ўрганиш, Ватан озодлиги учун курашларда ноҳақ қурбон бўлганларнинг номини оқлашга катта эътибор берилаётгани ҳақида гапирдилар.

* * *

Шундай тадбир Пастдарғом тумани ҳокимлигида ҳам бўлиб ўтди. Унда меҳнат фахрийлари Б.Амиров ва Ҳ.Юнусовнинг “Пастдарғомлик фидойилар ҳақида ҳикоялар” номли китоби тақдимоти ўтказилди. Сўзга чиққанлар мазкур китоб қатағонга учраган, сургунларда, қувғинда ҳалок бўлган юзлаб пастдарғомликлар аянчли тақдирини ҳикоя қилиши, Иккинчи жаҳон урушидаги жасорати, уларнинг хотираси, ҳаёт фаолияти, юртга садоқати ёшлар учун ибрат мактаби эканлигини таъкидладилар.

Тадбирда мустақиллигимиз учун курашган юртдошларимизнинг номини тиклаш борасидаги хайрли ишларни давом эттириш, ҳали тақдири номаълум шаҳидлар ҳақида маълумотлар тўплаш нафақат тарихчи олимлар, балки кенг жамоатчиликнинг вазифаси эканлиги қайд этилди


Охирги ўзгариш: 09/04/2016 20:15.   Кўрилганлиги: 1756
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/inson-xotirasi-muqaddas

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.