
Самарқанд вилоятида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган асосий тадбирлар 9 май куни ўтказилади.
Туман ва шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари “Нуроний” жамғармаси раислари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳридаги “Хотира майдони”га етиб келади.
Фахрийлар эрталабдан майдондаги “Хотира китоби”ни варақлаб, ўтганлар хотирасини ёд этиш билан бирга, вилоят жамоатчилиги ва ёшларнинг гул қўйиш жараёнини кузатиб турадилар.
Тадбир давомида қуролдошлар ва ёшлар ўртасида суҳбат уюштирилади. Фахрийлар ўзларининг ҳаёт йўллари ҳақида ёшларга ҳикоя қилиб берадилар.
Ҳарбий хизматчилар пиёда саф тортиб юриб, қутлаш тадбири ҳам ташкил қилинади.
Регистон майдонидан бошланиб, Университет хиёбони бўйлаб давом этадиган марафон (5000 нафар) ва веломарафон (1000 нафар)да 14 ёшдан катталар иштирок этади.
Шундан сўнг тадбирлар Кўксарой майдонига кўчади. Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги томонидан ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси, вилоят мусиқали драма театри олдидаги саҳнада ҳарбий оркестр концерти ташкил этилади, ҳарбий-дала ошхонасида тайёрланган таомлардан тановвул қилинади.
Тадбир иштирокчилари Кўксарой майдонида “Нуроний” жамғармаси шаҳарлар ва туманлар бўлимларига “Дамас”, вилоят кенгашига “Каптива” русумдаги автомашиналарини топширишга гувоҳ бўладилар.
Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фахрийлари учун Самарқанд шаҳридаги “Боғишамол гарден” ресторанида вилоят ҳокими номидан қабул маросими уюштирилади.
Мустақиллик йилларида ҳарбий хизматни ўташ чоғида ҳалок бўлган 13 нафар ҳарбий хизматчи эсланиб, уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинади, совға-саломлар етказилади.
Сана муносабати билан Ватанимиз сарҳадларини қўриқлашда қаҳрамонларча ҳалок бўлган бир гуруҳ ҳарбийларнинг бюсти очилиши бўлиб ўтади. Бугун, 8 май куни Каттақўрғон шаҳрида Улуғбек Барноев ва Баҳром Эргашевларнинг, Булунғур туманида Маъруфжон Ражабовнинг ўзи ўқиган мактабларда бюсти очилади.
Нарпай туманида эса Хотира майдони ва Мотамсаро Она ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони ва “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 97 нафар уруш қатнашчиларига бир марталик 5 000 000 сўмдан пул мукофоти, Президент совғаси – олтин соат, шунингдек, ҳокимлик ҳамда жамоат ташкилотларининг совға-саломлари етказилди.
Қўшимча маълумот учун: Телефон: (366) 235-63-80;
Телеграмм: 97-915-23-32. E-mail:sampressa@inbox.uz
Ушбу маълумот Абдураҳмон Бодиров
тўплаган материаллар асосида тайёрланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.