
Самарқанд шаҳрида «Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг ҳудудлар миқёсида ривожланишининг долзарб масалалари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Адлия, Ички ишлар вазирликлари, Бош прокуратура томонидан БМТ Тараққиёт дастури ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Унда инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Олий комиссари бошқармаси, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича доимий мустақил комиссияси, ЕХҲТнинг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Европа Кенгаши Венеция комиссияси вакиллари, Индонезия, Латвия, Қозоғистон, Қирғизистон Омбудсманлари, Буюк Британия, Германия сиёсатчи ва ҳуқуқшунослари, ҳуқуқ тартибот органлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳуқуқшунос олимлар ва журналистлар иштирок этди.
Тадбирда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари, Омбудсманнинг ҳудудий вакиллари фаолияти, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик назорати ва ижтимоий шерикликни кучайтириш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди.
– Кеча Тошкентда ўтказилган конференция ва бугунги давра суҳбати давомида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ўзига хос тизими яратилганлигининг гувоҳи бўлдим. – дейди Латвия Республикаси Омбудсмани Юрис Янсонс. – Ўзбекистонга ташрифим чоғида турли давлатларнинг соҳага оид фаолияти билан танишиш имкони бўлди. Тажриба ва фикр алмашдик. Муҳими, бу кўникмалар эртанги фаолиятимизнинг самарадорлигини таъминлайди.
Давра суҳбатида Омбудсман вилоят минтақавий вакили Шахриёр Сафаров ҳудудий вакилликлар фаолияти ҳақида маълумот берди. Шунингдек, турли давлатлар Омбудсманлари, халқаро ташкилотлар вакилларининг фикрлари тингланди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳ.Оқбўтаев иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.