
Шу кунларда Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” X халқаро мусиқа фестивалига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Дунёнинг 50 дан зиёд мамлакатидан ташриф буюрадиган ижодий жамоалар қаторида Россия Федерацияси вакиллари ҳам Регистон майдонида бўлиб ўтадиган танлов доирасида ўз чиқишлари билан мухлисларни хушнуд этишни мақсад қилишган.
“Жаҳон” ахборот агентлигининг Москвадаги мухбири “Сибирь нақши” халқ ансамбли раҳбари Инна Киселёва билан шу хусусда суҳбатлашди. Интервью чоғида И. Киселёва бўлажак халқаро маданий анжуман ҳамда ўз жамоасининг унда иштирок этиши билан боғлиқ фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашди.
- Тарихан қисқа давр ичида “Шарқ тароналари” мусиқа фестивали мумтоз мусиқа санъати ва халқ ижодиётини қайта тиклаш ҳамда такомиллаштиришга қаратилган йирик халқаро лойиҳа сифатида бутун жаҳонда эътироф қозонишга муваффақ бўлди.
Комил ишонч билан айтиш мумкинки, бу Ўзбекистонда кўп асрлик маънавий қадрият ва миллий анъаналарни авайлаб асраш ҳамда уларни янада бойитишга йўналтирилган кенг кўламли ишларнинг, шунингдек, мамлакатда амалга оширилаётган тинчликсевар сиёсатнинг бир қисми ҳисобланади.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, фестиваль доирасида, мана, ўнинчи маротаба дунё санъат аҳлини ўз атрофига жамлаётган кўҳна Самарқанд шаҳри жаҳон маданий меросини ривожлантириш ва оммавийлаштириш бўйича турли мамлакатлар халқларининг умумий интилишлари рамзига айланиб бормоқда.
Бундан ташқари, “Шарқ тароналари” фестивали дилларни-дилларга, элларни-элларга боғлашга, халқларни бир-бирларига янада яқинлаштиришга, сайёрамизнинг турли нуқталаридан келаётган иштирокчилар ўртасидаги дўстона ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни бундан-да мустаҳкамлашга хизмат қилаяпти. Биз ушбу ажойиб маданий форум доирасида ўз ижодимизни намойиш этиш имконияти туғилганидан жуда ҳам мамнунмиз.
“Сибирь нақши” халқ ансамблимиз “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтадиган қадимий Регистондаги муаззам саҳнада Сибирь минтақаси маданий анъаналарини намойиш қилишни, хусусан, Новосибирск вилояти ҳудудидаги узоқ қишлоқларда ёзилган халқ куй-қўшиқларини ижро этишни режалаштирган.
“Жаҳон” АА, Москва.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.