Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ИМОМЛАР ВА НОИБЛАР ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

ИМОМЛАР ВА НОИБЛАР ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларнинг имом-хатиблари ва ноиблари ўртасида “Йил имоми” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 16 нафар имом ҳамда ноиблар ўзларининг илмий салоҳияти, дунёқараши, диний ва дунёвий билимларини намойиш этишди.

Танлов якунига кўра, биринчи ўринни Жомбой туманидаги “Иброҳим ота” жоме масжиди имом-хатиби Анвар Аҳмедов эгаллаб, танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Пайариқ туманидаги “Мулла Тоҳир” жоме масжиди ноиби Қамариддин Азимов, Ургут туманидаги “Боғишамол” жоме масжиди ноиби Маҳмуджон Латиповларга насиб этди.

Танлов ғолиблари ва иштирокчиларга ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалар топширилди.

* * *

Тадбир доирасида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ўтказилган “Йилнинг энг яхши китоби – 2015” Республика танловида биринчи ўринни эгаллаган “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” номли китобнинг тақдимоти ўтказилди.

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Х.Нурматов, “Мовароуннаҳр” нашриёти масъул ходими И.Маърупов, Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Н.Исломов асарнинг ёш авлодни турли ёт иллатлар, бузғунчи кучлар ва оммавий маданиятнинг салбий таъсирларидан ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этиши ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, тадбир мобайнида яқинлашиб келаётган муборак Рамазон ойини муносиб тарзда, тинч ва осойишта ўтказиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, жойларда олиб бориладиган умумпрофилактик ишлар таъсирчанлиги ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари ҳам муҳокама қилинди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Қулматов иштирок этди.


Охирги ўзгариш: 03/06/2016 21:14.   Кўрилганлиги: 1404
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/imomlar-va-noiblar-tanlovi-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.