Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ИМОМ-ХАТИБЛАР БИЛИМЛИ БЎЛИШИ КЕРАК

ИМОМ-ХАТИБЛАР БИЛИМЛИ БЎЛИШИ КЕРАК

Вилоятда имом-хатибларнинг билим савиясини янада оширишга қаратилган ўқув курслари ташкил этилди.

Самарқанд, Каттақўрғон шаҳарлари, Пастдарғом, Пайариқ, Ургут туманларида ўтказилган ўқув курсларида вилоят ва туман ҳокими ўринбосарлари, адлия, ички ишлар бошқармалари мутахассислари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, имомларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятига доир маърузалари тингланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 17-18 март кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида билдирган ташаббуси билан ташкил этилган ушбу ўқувларга 280 нафардан зиёд имом-хатиб жалб қилинди.

Машғулотларда расмий дин вакилларининг диний, маънавий-маърифий, бошқа соҳалардаги касбий малака ва кўникмаларини ошириш, дунёқарашини янада кенгайтириш мақсадида Ҳаракатлар стратегияси моҳияти билан боғлиқ маърузаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенгликни таъминлаш, Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Тошкентда ўтказилган Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференцияда кўтарилган долзарб масалалар бўйича тушунча берилди.

Семинар якунида иштирокчилардан ўзлаштириш даражаси бўйича тест синовлари олинди.

Тадбирларда вилоят ҳокими ўринбосари Ш.Қулматов иштирок этди.


Охирги ўзгариш: 05/04/2018 20:24.   Кўрилганлиги: 846
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/imom-xatiblar-bilimli-bolishi-kerak

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.