
Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази академиклари ва мухбир аъзолари билан ҳамкорлик қилувчи ишчи гуруҳ аъзоларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Ветеринария илмий тадқиқот институти, «Ўзпахтаёғ» акциядорлик жамияти, Ўзбекистон қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий тадқиқот институти раҳбар ходимлари, Самарқанд қишлоқ хўжалик институти профессор-ўқитувчилари ва институт қошидаги 1-сон академик лицей педагоглари қатнашди.
Ушбу учрашув Президентимизнинг 2016 йил 30 декабрдаги олим ва академиклар билан учрашувида уларнинг бой билимидан фойдаланиб, илмий ишланмаларни бойитиш, эришган тажрибасини ишлаб чиқаришда самарали қўллашни йўлга қўйиш, бунинг учун ташкилотлар ва муассасаларга уларни маслаҳатчи сифатида бириктиришни ташкил этиш бўйича топшириғидан келиб чиқиб ўтказилди.
Шунингдек, тадбирда «Ўзпахтаёғ» АЖ бошқарма бошлиғи, Ветеринария илмий тадқиқот институти директори, Ўзбекистон қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий тадқиқот институти директори, Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ректори ва институт қошидаги 1 сон академик лицей директори профессор билан ҳамкорликнинг самаралари ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.