
Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят ва Самарқанд туман кенгашлари ҳамкорлигида Паст Дарғом туманининг Қоқча қишлоғидаги “Отабек Райимов” фермер хўжалигида пахта йиғим-теримига жалб қилинган ҳашарчилар билан учрашув ўтказилди.
Самарқанд туман ҳокими Ш.Жамолов, партия вилоят кенгаши раиси М.Усмонов ва бошқалар пахта теримида қатнашаётган ҳашарчиларга миннатдорлик билдирди.
Тадбир давомида 16 нафар илғор теримчи рағбатлантирилди ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
– Ҳар куни ўртача 100 килограмдан пахта теряпман, – дейди илғор теримчи Зоҳир Холиқов. – Бу эса кунига 40-50 минг сўм даромад топишимга имкон беряпти. Бугунги рағбат ҳам ғайратимизга ғайрат қўшди.
Фаррух МАМАТМУРОДОВ,
ЎзХДП вилоят кенгаши бўлим бошлиҚи.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.