Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ. САМАРҚАНД ВА САМАРҚАНДЛИКЛАР

ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ. САМАРҚАНД ВА САМАРҚАНДЛИКЛАР

Иккинчи жаҳон уруши арафасида Ўзбекистонда 6,5 миллионга яқин аҳоли яшаган, 1,5 миллиони урушда бевосита иштирок этган. Болалар, қариялар ва аёлларни ҳисобга олмаганда, аҳолининг 40 фоиздан кўпроғи қўлига қурол олиб, урушда қатнашган.

Фашизмга қарши жангларда 152 мингдан кўпроқ самарқандликлар иштирок этган. Уларнинг 73 минг нафарига она-юртига қайтиб келиш насиб этмади.

Фронтдан қайтган қарийб 100 минг аскарнинг 97 нафари бугунги кунда ҳаёт гаштини сураяпти. Душманга фронт ортидан туриб курашганларнинг 2 697 нафари умргузаронлик қилмоқда.

Самарқанд шаҳридаги Хотира майдонида 48 500 нафардан ортиқ шаҳид кетган ота-боболаримиз номлари абадийлаштирилган.

Уруш бошланган кунларда ҳарбий комиссарликларга фронтга жўнатишларини сўраб 1316 киши ариза топширган. 1941 йил август ойига келиб уларнинг сони 2300 га етган. Ариза берганларнинг
613 нафари хотин-қиз бўлган.

Воронеж алоқа билим юрти, 2-Харьков танк билим юрти ва авиация мактаблари Самарқандга кўчириб келтирилган.

1941 йилнинг охирига келиб икки ярим мингдан ортиқ аёл завод ва фабрикаларда ишлаган. Улар энг мураккаб жараёнларни ўзлаштириб, эркакларнинг ўрнини билдирмай меҳнат қилган.

Самарқандга Россия, Украина, Белорусия, Молдавия, Болтиқбўйи ўлкаларидан кўчириб келтирилган 165 минг киши жойлаштирилган, улар бошпана ва иш билан таъминланган. Самарқандда олти квартирали тўртта уй, олтита барак қуриб берилган, талабалар ётоқхоналари ва бўш квартиралар ҳам ажратилган.

Кўчириб келтирилган болаларни жойлаштириш учун Жомбой, Булунғур, Фориш, Нарпай, Пастдарғом ва вилоятнинг бошқа туманларида 8 та болалар уйи ташкил этилиб, улар 4 270 болани тарбиялашни ўз зиммаларига олганлар.

Самарқанд шаҳридаги 11 та болалар уйига қўшимча равишда 660 бола жойлаштирилган.

1941-1942 йилларда фронтдаги жангчилар учун 11 минг жуфт пийма, 13 минг калта пўстин, 15 минг қулоқчин, 18 минг қўлқоп ва 58 мингта бошқа иссиқ кийим юборилган. Бундан ташқари, 6 вагон гўшт, 12 вагон вино, 2 вагон гуруч, 30 вагон мева ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатилган.

Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган 400 мингга яқин ватандошларимиз ҳақида архив материаллари тўпланиб, бу маълумотлар асосида “Хотира” туркумида 33 та китоб нашр этилган. Китобнинг 3 жилди Самарқанд вилоятига бағишланган.

1999 йилдан буён 9 май юртимизда “Хотира ва қадрлаш куни” сифатида нишонланиб келинади.

 

Абдураҳмон Бодиров тўплаган материаллар асосида тайёрланди.


Охирги ўзгариш: 02/05/2018 09:29.   Кўрилганлиги: 2224
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/ikkinchi-jahon-urushi-samarqand-va-samarqandliklar

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.