Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК ТИНЧЛИК, ФАРОВОНЛИК ВА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ КАФОЛАТИ

ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК ТИНЧЛИК, ФАРОВОНЛИК ВА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ КАФОЛАТИ

Самарқанд шаҳрида давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари ҳамда 2015-2016 йилларда нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат томонидан қўллаб-қувватланган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари натижаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Унда халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзолари, маҳаллий давлат бошқаруви ва ижро органлари вакиллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти раҳбарлари иштирок этди.

Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси раиси Ҳ.Шодиева, Ўзбекистон ННТларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди бошқаруви раиси Ж.Раббинов, Ўзбекистон Экологик ҳаракати масъул ходими А.Ботиров ННТларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланган ижтимоий лойиҳаларининг аҳамияти ва уларнинг ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги ўрни ҳақида сўз юритди.

Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунида белгиланган қоидалар, давлат дастурларини рўёбга чиқаришда нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштироки, вилоятдаги ННТлар ва давлат органларининг ижтимоий шериклик, жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги тажрибалари ўрганилди.

Шунингдек, 2016 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш шакллари, механизмлари ва устувор йўналишлари, Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоатчилик фонди томонидан давлат грантларини олиш бўйича эълон қилинган танлов мавзулари ҳақида маълумотлар берилди. Семинар иштирокчиларининг 2017 йилда давлат грантлари ажратиш бўйича танловларнинг мавзу ва йўналишларини ишлаб чиқишга оид таклифлари, мулоҳазалари тингланди.


Киритилган вақти: 25/07/2016 17:13.   Кўрилганлиги: 1342
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/ijtimoiy-sheriklik-tinchlik-farovonlik-va-barqaror-rivojlanish-kafolati

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.