
Самарқанд вилояти делегацияси Сиань шаҳридаги олий таълим муассасалари фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, бир қатор келишувларга эришди.
Жумладан, Транспорт университети ҳар йили 5-10 (2018 йилда 10) нафар магистр ва докторантларни ўз маблағи ҳисобидан ўқишга қабул қилишни таклиф этди. Университетда фундаментал фанлар қатори замонавий тадқиқий таълим йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлайди. Хитойдаги 9 та нуфузли университетлар қаторидан ўрин олган.
Бундан ташқари, Самарқанд давлат университетида ахборот технологияси таълим йўналиши бўйича ҳамкорликда мутахассис тайёрлаш факультети очиладиган бўлди.
Самарқанд давлат университети “Буюк Ипак йўли” олий таълим муассасаси ассоциациясига аъзо сифатида қабул қилиниб, талабалар ва ўқувчилар алмашинуви, ўзаро ҳамкорликда тадқиқотлар ўтказиш, мақолалар чоп қилишга келишиб олинди.
Сиань маданият академияси билан Самарқанд давлат университети ўртасида Конфуций ҳайкалининг очилиши (Самарқандда) тадбири арафасида Хитой тасвирий санъати намуналари кўргазмаси ташкил қилинади.
Ўзбекистон учун интерьер ва ландшафт дизайнерларини тайёрлаш масаласи ва Самарқанд давлат университети негизида ҳамкорликда факультет очишга келишилди.
Сиань педагогика университети ўз ҳисобидан Самарқанд вилоятининг мактабгача таълим муассасалари учун педагогика йўналишида талабаларни магистратура ва PhDга (фан докторлари), Самарқанд давлат университетида эса фундаментал (математика, физика ва ҳоказо) фанлар бўйича Хитойдан
ёш ўқитувчиларни PhDга ўқишга қабул қилиш юзасидан шартномалар имзоланди.
Сиань шимолий-ғарбий университети билан Самарқанд давлат университети ўртасида археология ва жаҳон тарихи мутахассисликлари бўйича ўзаро магистрлар ва фан докторлари (PhD) тайёрлашга ҳамда Сиань шимолий-ғарбий университети қошидаги “Буюк Ипак йўли” маркази фаолияти доирасида археология ва тарих соҳасида тадқиқотлар ўтказиш, талабалар амалиётлари алмашувига келишилди.
Сиань шимолий-ғарбий университети ижтимоий-гуманитар йўналишларда мутахассислар тайёрлайди. Университетлар ўртасида 2013 йилда ҳамкорлик шартномасини имзолаган, лекин ўзаро келишув амалиётга киритилмай қолган.
Шунингдек, Сиандаги барча университетлар билан ҳамкорликда талабалар ижодий ишларининг кўргазмалари ва фестиваллар ўтказиб туришга келишилди.
Бундан ташқари, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ва Сиань шаҳри университети ўртасида ҳамкорликда илмий-тадқиқотлар, профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро тажриба алмашуви, ҳалқаро конференцияларни ташкил этиш, талабалар академик ва маданли алмашувини йўлга қўйиш бўйича ҳужжатлар имзоланди.
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда Сиань туризм институти ўртасида эса ўзаро келишув меморандуми имзоланди.
Унга кўра:
ҳамкорликда илмий-тадқиқотлар юритиш, профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро алмашинуви (маърузалар ўқиш, малака ошириш);
туризм бўйича халқаро конференцияларда иштирок этиш, талабалар академик ва туризм мақсадларида алмашинувини йўлга қўйиш белгиланди.
Ташриф режасига қўшимча равишда Шэньси педагогика университети президенти билан ҳам учрашилди. Олиб борилган келишувлар натижасида ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳақида ахборот-ресурс марказлари, нашриётлар ва архивларнинг “Ипак Йўли уюшмаси”ни тузиш битими имзоланди. Битимда “Бир макон – бир йўл” тамойили доирасида маълумотларни жойлаштириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш хусусиятларини тадқиқ қилишга алоҳида урғу берилди.
Самарқанд вилояти делегациясининг Хитой Халқ Республикасига амалга оширган ташрифи муваффақиятли бўлди.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.