
Оқдарё туманида умумтаълим муассасаларини 2018-2019 ўқув йилига тайёрлаш бўйича Ҳаракат дастурининг ижросига бағишланган амалий семинарлар бўлиб ўтди.
Тумандаги 5, 21, 28, 31, 46, 51-умумтаълим мактабларида ўтказилган семинарларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси вилоят бўлими, вилоят халқ таълими бошқармаси мутасаддилари, фан методистлари, умумтаълим мактаблари директорлари ва ўқитувчилар иштирок этди.
Тадбирлар жараёнида иштирокчилар янги ўқув йилида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, муассасалар биноларини таъмирлаш, ўқув хоналарини жиҳозлаш, методик таъминотни шакллантириш, таълим жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, маънавий-маърифий фаолиятни яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ўзаро фикр ва тажрибалар алмашдилар. Малакали фан ўқитувчиларининг ноанъанавий дарс ўтиш услублари билан танишдилар.
Туман ҳокимлиги томонидан мактабларнинг физика, кимё ва биология фани лаборатория хоналарини, компьютер жиҳозларини таъмирлаш учун 50 миллион сўм маблағ ажратилгани эътироф этилди.
Вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.