Самарқанд вилояти ҳокимлиги
w w w . s a m a r k a n d . u z
Вилоятда ўтказилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тадбирлари доирасида вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, автотранспорт воситалари ҳайдовчилари учун зарур тавсия, эслатма, мурожаатнома ишлаб чиқилди ва айни вақтда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан тарқатилмоқда.
Тунги вақтда «Штаб» йўл-патруль хизмати масканидамиз. Ушбу маскан қўшни вилоятлар билан боҚловчи ҳудудда жойлашганлиги сабабли машиналар қатнови туну кун тинмайди.
Масканда хизмат фаолиятини ўтаётган йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари автотранспорт воситаларини белгиланган тартибда тўхтатиб, ҳужжатларини текшириб, сўнгра эслатма ва мурожаатномаларни тарқатмоқда.
– Тунги вақтда узоқ йўлга чиққан ҳайдовчиларда чарчоқ аломатлари сезилади, – дейди йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектори И.Достонов. – Бу эса оғир оқибатга олиб келувчи йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлади. Бунинг олдини олиш мақсадида тунги вақтда ҳайдовчилар билан суҳбат олиб бориб, уларга эслатма ва мурожаатномаларни бермоқдамиз.
– Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари билан суҳбатдан тегишли хулоса олдик, – дейди тунги вақтда Қаршидан Тошкентга йўл олган ҳайдовчи Ш.Шодиев. – Берилган тавсиялар бизни доим ҳушёрликка ундайди.
Ғолиб АБДУСАЛОМОВ.