
дейишмоқда коллеж ўқувчилари
Самарқандда вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида “Энг яхши инновацион фикрлаш” мавзусида республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Ўқувчи-ёшлар “Fоялар варағи”, “Рақобатчилар шарҳи”, “Пул муҳимдир”, “Fоянинг тақдимоти” ва “Оммавий фикр” шартлари бўйича куч синашиб, ўзлари яратган ғояларнинг аҳамияти ҳақида гапириб беришди. Шартлар малакали мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.
Самарқанд енгил саноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи жамоаси “Ҳаводан сув олиш” ғояси бўйича биринчи ўринни қўлга киритиб, танловнинг республика босқичига йўлланма олди.
Каттақўрғон агротадбиркорлик ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқувчилари “Мунтазам ток ишлаб чиқариш” ғояси ва Ургут агросервис касб-ҳунар коллежи жамоаси “Интенсив кўчат яратиш” ғояси бўйича кейинги ўринларни эгаллади.
Дадахон Хушмуродов.
* * *
Самарқанд таянч тиббиёт коллежида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида иншолар кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Юз нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар “Ислом Каримов асарларининг баркамол авлод тарбиясидаги аҳамияти”, “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч”, “Мен севган асар”, “Ҳаракатлар стратегияси – менинг тақдиримда”, “Диний экстремизм ва терроризм – тинчлик ва тараққиёт душмани”, “Коррупция – адолат кушандаси”, “Соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз”, “Одам савдоси – олам муаммоси” мавзуларида иншо ёзиб, иқтидорларига муносиб тарзда соҳа ходимлари ҳамда мутахассислар томонидан баҳоланди.
Танловнинг саккиз нафар ғолиби республика босқичида иштирок этадиган бўлди.
Акмал Олимов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.