
Самарқандда тиббиёт ва таълим муассасаларида қатор йиллардан буён самарали меҳнат қилаётган ўқитувчи ва мураббийлар ҳамда шифокорларни шарафлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда вилоят ҳокими З.Мирзаев соҳа ходимларининг шарафли ва масъулиятли меҳнатларини эътироф этди.
Юртимизда Биринчи Президентимиз И.Каримов ташаббуси билан амалга оширилган изчил ислоҳотлар туфайли бугунги кунда вилоятимизда ҳам ёш авлоднинг таълим-тарбия олиши, касб-ҳунар эгаллаши, аҳолига юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароит яратилганини таъкидлади.
– Мамлакатимизда тиббиёт соҳаси ҳар томонлама ривожланмоқда, – дейди Самарқанд шаҳридаги 3-сон туғруқ мажмуаси болалар шифокори, "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони соҳиби Б.Юсупов. – Хусусан, мажмуамизда кейинги йилларда таъмирлаш-ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Энг асосийси, ҳудудда истиқомат қилаётган ва мажмуага мурожаат этган бўлажак оналар учун "Оналар мактаби" фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу шифокорларимизнинг ҳам она, ҳам бола саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги изчил ишларидан биридир.
Тадбирда тиббиёт ҳамда таълим соҳаларида меҳнат қилаётган бир гуруҳ фаоллар вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.