
Самарқанддаги маданият ва истироҳат боғларида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Ҳар бир болага меҳр ва эътибор” шиори остида тадбирлар ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси ва прокуратура ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол бўлиб ўсиши учун кенг имкониятлар яратилгани ва бу ғамхўрликдан юртимиздаги ҳар бир бола баҳрамандлиги таъкидланди.
Байрам тадбирлари Меҳрибонлик уйлари, махсус мактаб-интернатлар, мактабгача таълим муассасаларида бошланиб, вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги истироҳат боғларида давом этди.
Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия ташаббуси билан Меҳрибонлик уйларига ҳамда бу масканларда тарбияланаётган болаларга байрам совғалари топширилди.
Шунингдек, васийлик ва ҳомийлик тайинланган болалар, кам таъминланган ва нотинч оилалар фарзандлари ҳам эътибордан четда қолмади. Уларга кийим-кечак ва ўқув қуроллари тарқатилиб, жойларда уюштирилган тадбирларда қатнашдилар.
Байрам тадбирлари доирасида болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг “Она юрт оҳанглари” мавзусидаги концерт дастури, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари тарбияланувчиларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.
“Мустақил юрт фарзандиман” мавзусида расм чизиш танлови ва кўплаб спорт мусобақалари ҳам болаларга бир олам завқ улашди.
Вилоят қўғирчоқ театрининг “Қувноқ томоша”, “Молли исмли отнинг саргузаштлари” спектакллари ва турли эртак қаҳрамонлари билан учрашувлар байрам тадбирлари иштирокчиларида унутилмас таассурот қолдирди.
Ғ.Ҳасанов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.