Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

«Ҳамшира – 2017»

«Ҳамшира – 2017»

Қўли эм ва ширинсўз саломатлик ҳимоячилари муносиб тақдирланди


Ҳамшираларнинг моҳирлиги-ю, ширин сўзи беморларнинг тезда соғайиб кетишида муҳим аҳамият касб этса, уларнинг аҳоли орасида озодалик, тўғри овқатланиш  борасидаги фикрлари соғлом турмуш тарзи қарор топишига хизмат қилади. Шу жиҳатдан улар саломатлик ҳимоячилари номига муносибдир. 

«Ҳамшира – 2017» танловининг вилоят босқичида шу фикрлар алоҳида эътироф этилди. Унда вилоят соқлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи А.Жўраев сўзга чиқиб, бугун вилоятда 25 мингдан ортиқ ҳамширалар фаолият кўрсатаётганини таъкидлади.

Танловда вилоят, шаҳар, туман тиббиёт муассасаларида ўз ишини олиб бораётган ўн бир нафар ҳамшира ўзаро беллашди. Улар тиббиётга оид саволларга жавоб бериб, юртимизда ижтимоий-иқтисодий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар хусусидаги билимларини намойиш этдилар.

Танлов натижаларига кўра, биринчи ўрин вилоят онкология диспансери ҳамшираси И.Мардоновага, иккинчи ўрин Пахтачи шошилинч тиббий ёрдам бўлими ҳамшираси К.Фармонова ҳамда учинчи ўрин вилоят наркология диспансерида фаолият юритувчи М.Қурбоновага насиб этди.

– Болалигимда оқ халат кийишни орзу қилганман, дейди танлов ғолибаси Интизора Мардонова. – Шунинг учун ҳамшира номига муносиб бўлишга ҳаракат қиламан, доим қўшимча адабиётлар ўқийман, спорт билан шуғулланаман.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Fафурова иштирок этди.

Гулруҳ МЎМИНОВА.



Охирги ўзгариш: 10/05/2017 12:54.   Кўрилганлиги: 1466
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/hamshira-2017

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.