
Вилоят прокуратурасида коррупцияга қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда комиссия аъзолари, вилоят судлари, адлия, прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, бошқармалар, хотин-қизлар қўмитаси, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Йиғилишни вилоят прокурори Ф.Зуфаров бошқарди.
Тадбирда 2017 йил 4 январида қабул қилинган «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2 февралдаги «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш масалалари муҳокама этилди.
Шунингдек, тадбирда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши ҳуқуқий экспертизасини ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар, жойларда ўтказилаётган текширувларни қонунга таянган ҳолда ҳаққоний ташкил этиш ва унинг тамойиллари сингари масалалар бўйича танқид ва таклифлар билдирилди.
- Коррупция чегара билмайди, у жамиятнинг барча жабҳаларига кириб бориб, қадриятлар тизими, одоб-ахлоқ меъёрларини бузади, - дейди вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчи Ботир Норбоев. – Шу жиҳатдан коррупцияга қарши курашиш, бу борада жамоатчилик назоратини мустаҳкамлаш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий билими ва маданиятини юксалтириш ҳар бир раҳбарнинг турмуш тарзига айланиши лозим.
Йиғилишда комиссиянинг келгусидаги фаолияти бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.