
Самарқандда самбо бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Республика биринчилиги бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 360 нафар спортчи 18 вазн тоифасида ғолиблик учун курашди.
Айтиш жоизки, мазкур чемпионат самарқандлик полвонлар учун омадли ўтди. Мезбонлар саккизта олтин медални қўлга киритиб, мусобақага жиддий тайёргарлик кўрганликларини исботлади. Мусобақанинг кумуш ва бронза медали совриндорлари сафида ҳам самарқандлик самбо усталари кўпчиликни ташкил қилди.
– Ғолиблар май ойида Туркманистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади, – дейди мусобақа бош ҳаками Ўткир Ҳайдаров. – Шу боис ҳар бир вазнда ғолиблик учун кураш қизғин кечди. Албатта, мамлакат биринчилигида рақобатнинг кучлилиги муносиб номзодларни саралашда қўл келади.
Мусобақа якунида ғолибларга медаллар ва эсдалик совғалари топширилди.
Алишер Исроилов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.