
Самарқанд шаҳрида “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида қизлар ўртасида “Яшил майдон маликалари” Республика футбол мусобақасининг минтақавий босқичи бўлиб ўтди.
Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Самарқанд, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари жамоалари ўзаро баҳслашди.
Турнирнинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова сўзга чиқиб, юртимизда аёллар спортини ривожлантириш ва оммавийлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Ҳар йили шаҳар ва қишлоқларда бунёд этилаётган замонавий спорт иншоотларида хотин-қизлар учун кенг имконият ва шароитлар яратилмоқда. Икки йилдан буён анъанавий тарзда ўтказилаётган “Яшил майдон малакалари” футбол мусобақаси ҳам хотин-қизлар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга хизмат қилмоқда.
Қизғин курашлар остида кечган баҳсларда Сурхондарё вилояти спортчи қизлари энг эпчил ва маҳоратли эканликларини намоён этиб, минтақавий босқич ғолиблигини қўлга киритди ҳамда мусобақанинг Навоий шаҳрида ўтказиладиган мамлакат босқичига йўлланма олди.
Самарқанд вилояти вакиллари иккинчи ўринни банд этди.
Тадбир доирасида мусобақа иштирокчилари Самарқанддаги тарихий обида ва диққатга сазовор жойларни томоша қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.