
Нарпай туманида вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида “Босма нашрлар таҳририяти ишини ташкил этиш” мавзуида семинар ўтказилди.
Вилоят, туман ва шаҳар газеталари муҳаррирлари, босмахона директорлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси ўринбосари Ў.Мирзаёров, уюшманинг вилоят бўлими раиси Ф.Тошев, Нарпай тумани ҳокими Б.Юсупов бугунги глобаллашув даври ва тезкор ахборот алмашинуви жараёнида оммавий ахборот воситаларида ҳаётни тўлалигича акс эттириш нечоғлик муҳим эканлиги хусусида сўз юритди.
Шунингдек, таҳририятлар “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун ва шу каби қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тамойиллар асосида фаолият олиб боришлари лозимлигини таъкидлашди.
Семинарда муҳаррир салоҳияти, унинг дунёқараши, маънавияти, умуман, бугунги кун журналистига қўйилаётган талаблар ҳақида сўз юритилди. Шаҳар ва туманлар газеталарининг мазмун-мундарижасини бойитиш ҳамда сифатини яхшилашда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги, газетада манзилли ва ҳудудий дастурларнинг бериб борилиши, янгиликларни ёритишда ўзига хосликка эришиш, нашрларнинг кўпроқ тажриба алмашиши лозимлигига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Тадбир иштирокчилари Нарпай туман “Пахтакор овози” газетасида бўлиб, бу ерда ходимлар учун яратилган шароитлар ҳамда таҳририят музейи билан яқиндан танишдилар.
Тадбир давомида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ташаббуси билан чоп этилган “Ислом шоир” китобининг тақдимоти ҳам ўтказилди.
Ҳусан Элтоев
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.