Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Г.Алимова: Шелтерлар аёллар учун вақтинчалик бошпана

Г.Алимова: Шелтерлар аёллар учун вақтинчалик бошпана

Самарқанд шаҳар Фарҳод шаҳарчасидаги Чўпонота маҳалласида ташкил этилган «Умид» аёллар ижтимоий мослашув маркази билан танишар экан, маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳайратини яшира олмади.

Сабаби, марказда яшаш учун барча шароит муҳайё: ошхона, ётоқхона, болалар, тиббиёт хонаси, психолог, ҳуқуқшунос хоналари. Қолаверса, қийин вазиятга тушиб қолган аёллар бу ерда тикувчилик, сартарошлик каби ҳунарларни ўрганиши мумкин. 

Самарқанд вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими ташаббуси билан бу ерда вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ташкил этилди. Унда қўмита томонидан ўтган йил мобайнида олиб борилган ишлар, жойларда ташкил этилган ижтимоий мослашув марказларининг аҳамияти хусусида ахборот берилди. 

- Шу пайтга қадар ҳудудларда ташкил этилган Аёллар ижтимоий мослашув марказлари, шелтерларга 217 нафар хотин-қиз мурожаат қилган. Уларнинг 87 нафарига тиббий, 35 нафарига ҳуқуқий, 16 нафарига кредит олишда ёрдам кўрсатилган. 12 нафар аёллар оилалари билан яраштирилди, - деди вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алимова. – Ушбу марказларда оилада зўравонликка учраб, боришга жой тополмай қолган хотин-қизларимизнинг вақтинчалик яшаши учун барча шароитлар яратилган. Илгарилари хотин-қизлар қўмитаси бу масалада аёлларга ёрдам беришга қийналарди. Бу масканлардаги имкониятлар хотин-қизлар орасидаги турли салбий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Шунингдек, Гавҳар Алимова марказлар барча шаҳар ва туманларда ташкил этилган бўлса-да, барча ҳудудларда унинг иш фаолияти етарлича йўлга қўйилмаганини таъкидлади.

Гулруҳ МЎМИНОВА.


Киритилган вақти: 23/01/2019 19:03.   Кўрилганлиги: 1312
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/galimova-shelterlar-ayollar-uchun-vaqtinchalik-boshpana

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.