
Самарқанд вилоят адлия бошқармасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят,
туман ва шаҳарлар кенгашлари ходимлари учун “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини самарали ташкил этиш ва ўтказиш йўллари” мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди. Семинар иштирокчиларига Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси вакиллари Президентимиз томонидан 2018 йил 15 октябрь куни имзоланган “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти, сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи ҳудудий комиссиялар, ишчи гуруҳларнинг вазифалари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудий кенгашлари раҳбар ва ходимларининг сайлов принциплари, номзодлар рўйхатини тайёрлаш, ишчи гуруҳларни шакллантириш хусусида батафсил маълумот беришди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.