
Франциядаги Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш ассоциацияси ташкил топганлигининг 30 йиллигини нишонлашга бағишланган халқаро тадбир иштирокчилари Самарқандга келди.
Меҳмонлар Самарқанд темирйўл вокзалида вилоят хокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов бошчилигидаги жамоатчилик аъзолари томонидан тантанали кутиб олинди.
Амир Темур ва темурийлар даврини ўрганган франциялик олимлар, ёзувчилар, журналистлар ва театр вакилларидан иборат 30 нафар делегация аъзолари дастлаб Соҳибқирон мақбарасини зиёрат қилди.
Шунингдек, меҳмонлар шаҳар тарихида ўзига хос ўрин тутган Самарқанд қоғози ҳақида тушунчага эга бўлиш учун "Конигил мерос" қоғоз ишлаб чиқариш корхонасида бўлди. Масканда Самарқанд қоғозининг тайёрланиш жараёни меҳмонларга тақдим этилар экан, Амир Темур даврида қоғоз ишлаб чиқариш саноати ҳунармандчиликнинг асосий тармоқларидан бири бўлгани, ҳудудда 40 дан зиёд қоғозгарлик устахоналари фаолият юритгани ҳақида сўзлаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.