
4-14 декабрь кунлари Самарқанд давлат университетида Франция университетлари декадаси бўлиб ўтди.
Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Пуатие университети профессори Патрис Нодин СамДУ амалий математика ва информатика факультети талабаларига дарс берди. Франция ногиронларга таълим бериш илмий текшириш институти профессори Пуиг Жозе университетнинг педагогика факультетида тақдимот ўтказди.
Мактабгача таълим факультетида декаданинг мазмун-моҳиятига бағишланган кўргазмалар ташкил қилинди. Франция элчихонаси ходими Александр Састрнинг Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги энг фаол қўшма корхоналар ва уларнинг фаолиятига доир тақдимоти иқтисод ва бизнес факультети талабалари учун айни муддао бўлди.
Шунингдек, тадбирлар доирасида француз тилини ўрганаётган талаба ва магистрлар учун CEFR бўйича тест синовлари ўтказилиб, яхши натижа кўрсатган талаба ва магистрлар рағбатлантирилди.
Тадбир якунига кўра, таълимнинг магистратура ва докторантура босқичлари бўйича университет талабаларининг Франция олий ўқув юртларида таҳсил олиши, 2019 йилги ёзги таътилда Францияда ташкил қилинадиган “Ёзги мактаб”ларга самарқандлик ёшларни юбориш бўйича келишувлар имзоланди.
Зарифа ЭШМУРОДОВА.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.