
Самарқанд вилояти ФҲДЁ архивига электрон архивни шакллантириш мақсадида Германиянинг машҳур MICROBOX CmbH компанияси томонидан ишлаб чиқарилган HIGH-END-V-SCANNER LIZARD қурилмаси тақдим этилди.
Ушбу махсус электрон курилма вилоятимиздаги барча ФҲДЁ органларига ўрнатилиб, унинг ёрдамида “ФҲДЁ ягона электрон архиви” тизими жорий этилади. Тизимга 2022 йил 1 январга қадар барча маълумотларни тўлиқ киритилиши белгиланган.
Эндиликда барча ФҲДЁ органларида аҳолига тезкор равишда архив маълумотномаларини тақдим этиш имконини берувчи фуқаролик ҳолати ягона электрон архиви шакллантирилади. Бу эса фуқароларимизга ФҲДЁ органларида қайд этилган далолатнома ёзувлари билан боғлиқ зарур маълумотларни муайян дақиқаларда олиш имконини беради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.