Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ФАВВОРАЛАР САЙЛИГА МАРҲАМАТ!

ФАВВОРАЛАР САЙЛИГА МАРҲАМАТ!

2015 йилнинг 1 май куни Самарқанд вилоят ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бошқармаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ташаббуси билан вилоятда “Фавворалар сайли” байрами ўтказилади.

Шу куни эрталаб соат 10:00 дан 14:00 гача, кеч соат 17:00 дан 22:00 га қадар Самарқанд шаҳридаги Руҳобод майдони, “Йўлбарслар хиёбони”, “Шоирлар боғи”, Даҳбед ва Регистон кўчалари чораҳаси, Университет хиёбони, Самарқанд темир йўл вокзали майдони ва “Аэропорт” маҳалла маркази, шунингдек, Пайариқ, Челак, Ургут, Нуробод, Жума шаҳарларидаги фавворалар олдида сайл ўтказилади.

Тадбирларда олимлар ва соҳа мутахассислари фаввораларнинг яратилиш тарихи, улар қурилишидаги турли меъморчилик услублари, фаввораларнинг инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса, асабни тинчлантиришдаги аҳамияти ҳақида қизиқарли маълумот берадилар.

Хушовоз санъаткорларнинг куй-қўшиқлари ижро этилади, ранг-тасвир асарлари намойиш қилинади, турли танловлар ўтказилади.


Киритилган вақти: 29/04/2015 18:47.   Кўрилганлиги: 1891
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/favvoralar-sayliga-marhamat

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.