
Самарқанд шаҳридаги “Самарқанд китоб олами” мажмуасида “Энг улуғ, энг азиз” танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 2 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида вилоят матбуот ва ахборот, маданият ва спорт ишлари бошқармалари, бир қатор ижодий уюшмалар вилоят бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилди.
Унда “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган икки юздан ортиқ ижодий асарлар топширилди.
Тадбирда тўрт номинация бўйича ғолиблар номи эълон қилиниб, уларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Ҳусан Элтоев.
* * *
“Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари” номинациясида
1-ўрин. Зуҳра Эшонқулова – (“Юрагимга айланар Ватан” шеърий тўплами учун);
2-ўрин. Зиёдулло Нурматов – (“Бир ҳовуч нур” шеърий тўплами учун);
3-ўрин. Маликаи Бахтиёр – (“Гулханий хонадони санамлари” очерклар тўплами учун).
“Босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари” номинациясида
1-ўрин. Ҳусниддин Суюнов – “Нуробод” газетаси мухбири;
2-ўрин. Машҳура Ворисова – “Оқдарё овози” газетаси мухбири;
3-ўрин. Нормамат Алимов – «Гулобод тонги» газетаси мухбири.
“Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари” (вилоят телерадиокомпанияси) номинациясида
1-ўрин. Дилмурод Дўстмуродов – Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси ўз мухбири;
2-ўрин. Нарзулла Абдумуродов – Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси телеоператори;
3-ўрин. Фаридун Юлдошев – Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси радиоэшиттиришлар гуруҳи мухбири.
“Тасвирий санъат, фото ва дизайн” номинациясида
1-ўрин. Раббим Ҳотамов – “Булунғур ҳаёти” газетаси фотомухбири;
2-ўрин. Азамат Аминов – “Самаркандский вестник” газетаси дизайнери;
3-ўрин. Рухшона Бекпўлатова – Каттақўрғон туманидаги 22-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.