Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ФАН ОЛИМПИАДАЛАРИ

ФАН ОЛИМПИАДАЛАРИ

Самарқанд давлат университетида мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия, спорт назарияси ва амалиёти йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талабалари ўртасидаги фан олимпиадасининг ҳал қилувчи босқичи бўлиб ўтди.

Унда республикамизнинг барча вилоятларидан келган 14 нафар талаба танловнинг тест топшириқлари, оғзаки савол-жавоб, дарс таҳлили шартлари бўйича спортга оид интеллектуал салоҳиятини намойиш этишди.

Натижага кўра, энг юқори баллни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти талабаси З.Норқулова қўлга киритди.

Иккинчи ўрин Самарқанд давлат университети талабаси С.Бўроновага, учинчи ўрин эса Бухоро давлат университети талабаси О.Эргашеваларга насиб этди.

Давлат Тангиров

* * *

Самарқанд давлат чет тиллар институтида ўтказилган Республика фан олимпиадасида эса олий ўқув юртларининг инглиз ва француз тилларини умумкасбий тил сифатида ўрганаётган талабалари беллашди.

Якунда инглиз тили бўйича кўникмаларини юқори даражада намойиш этган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаси Н.Исмоилова 1-ўринни, Тошкент иқтисодиёт университети талабаси А.Ғаниев 2-ўринни, Самарқанд давлат чет тиллар институти талабаси С.Наврўзов 3-ўринни қўлга киритди.

Француз тили йўналишидаги ўринларни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон миллий университети ҳамда Самарқанд давлат чет тиллари институти талабалари Е.Куртова, Ш.Келдиёров, Г.Шириновалар бўлишиб олди.

Шунингдек, танловнинг энг зукко, иқтидорли, билимдон ҳамда ижодкор иштирокчи номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Мафтуна Рўзиева


Киритилган вақти: 21/05/2016 18:40.   Кўрилганлиги: 1846
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/fan-olimpiadalari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.