
Яқинда вилоятда имконияти чекланган, моддий кўмакка муҳтож хотин-қизларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 21 нафар хотин-қизга тикув машиналари топширилган эди.
“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти вилоят ҳудудий филиали билан тузилган шартнома асосида касаначи аёллар айни пайтда пахта терими учун зарур этак, қўлқоп, уруғлик солинадиган қопча, махсус иш кийимлари тикмоқда.
– Фойдали меҳнат билан машғул бўлишимиз учун кенг шароит яратиб берилганидан хурсандман, – дейди Пахтачи тумани Тўғалон маҳалласида яшовчи Каромат Пармонова. – Тикув машинаси беришди. Хомашёни ҳам ўз вақтида етказиб беришмоқда. Иш ҳақи ҳисобидан уй-жой олиш имкониятига ҳам эга бўлдим. Кўрсатилаётган ғамхўрлик учун давлатимиз раҳбаридан миннатдорман.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.