
Пастдарғом туманида чигит экиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказишга бағишланган вилоят кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокимлари, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари мутахассислари, фермерлар ва соҳага алоқадор таъминот ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Вилоят ҳокими З.Мирзаев аграр соҳада олиб борилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб, экин майдонларидан тўлиқ фойдаланиш, деҳқончилик маданиятини юксалтириш – дала, ариқ ва кўча бўйларига тут кўчати ўтқазиш, ободонлаштириш ишларига эътиборни қаратди. Меҳнаткашлар ҳордиқ оладиган намунали дала-шийпонлари қуриш, фермер хўжалиги экинзорлари атрофида ошқовоқ ва бошқа қишлоқ хўжалик экинлари етиштириш бўйича тавсиялар берди.
Тумандаги “Илм” муқобил машина-трактор парки ҳудудидаги “Жубар Асад” фермер хўжалиги даласида мутахассислар семинар иштирокчиларига ҳар бир ҳудуднинг иқлим – тупроқ шароитига мос чигит навини танлаш, ерни экишга тайёрлаш, экиш чуқурлиги, қатор оралиғи, тупроқ намлиги даражаси ва экишни сифатли ўтказиш билан боғлиқ бошқа агротехника қоидалари, экиш отрядлари, техник таъминот хизматларини ташкил этишни амалий равишда кўрсатдилар.
Вилоят пахтакорлари бу йил
Мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш учун 217 та чигит экиш отряди ва 988 та гуруҳ ташкил этилди. Барча техника, экиш агрегатлари сифатли таъмирланиб, кўрикдан ўтказилди.
Кўргазмали семинар ана шу долзарб юмушларни қисқа муддатда сифатли ўтказишда муҳим тадбир бўлди.
Ўктам Худойбердиев
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.