
Айни пайтларда Самарқанд шаҳридаги “Диёра” базмгоҳида вилоятдаги меҳрибонлик уйлари, махсус мактаб-интернатлар ва SOS болалар маҳалласи тарбияланувчилари ҳамда юртимиз тинчлиги ва сарҳадларимиздахлсизлигини таъминлаш йўлида
хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фарзандларидан иборат 1024 нафар болажонларга Президент совғалари берилмоқда.
Дастлаб Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов болаларни Янги йил байрами билан табриклаб, мамлакатимизда ёш авлоднинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол улғайиши, замонавий таълим-тарбия олиши учун барча имконият яратилганини таъкидлади. Сўнгра болажонларга Президент совғасини улашди.
Тадбирда Қорбобо ва Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги томошалар, бахтли болалик, гўзал диёримиз мадҳ этилган қўшиқлар болаларга бир олам қувонч бағишламоқда.
Бахтиёр МУСТАНОВ олган суратлар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.