
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистонда ОИТС/ОИВ, сил ва безгак касалликларининг тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирлари ижросини таъминлашда ўзаро ҳамкорлик алоқаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Республика Идоралараро экспертлар кенгаши (ИЭК) ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда ИЭК аъзоси, БМТнинг Марказий Осиёдаги гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича минтақавий бошқаруви миллий координатори Н.Қосимова, Республика ДСНЭМ бош врачи ўринбосари Б.Қурбонов ва бошқалар вилоятимизда ОИТС/ОИВ, сил ва безгак касалликлари бўйича 2017 йилги эпедемиологик вазиятни таҳлил қилишди.
Айниқса, ОИВ/ОИТС, сил ва безгак касалликлари билан курашиш бўйича Глобал жамғарма ва бошқа халқаро ташкилотларнинг сил касаллиги тарқалишини бартараф этиш мақсадида кўрсатаётган донорлик ёрдамлари эътироф этилди.
Тадбир иштирокчилари вилоят ОИТСга қарши кураш маркази, вилоят силга қарши кураш диспансери, вилоят ДСНЭМ мутахассислари олиб бораётган ишлари билан танишдилар.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Ҳ.Шодиева иштирок этди.
Дилмурод Тўхтаев.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.