Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЭНГ ЯХШИ ЛОЙИҲАЛАРГА ГРАНТ АЖРАТИЛДИ

ЭНГ ЯХШИ ЛОЙИҲАЛАРГА ГРАНТ АЖРАТИЛДИ

Самарқанд шаҳрида “ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни тайёрлашда ахборот-маслаҳат, услубий ёрдам кўрсатиш, лойиҳаларни ижтимоий шерикликда амалга оширишдаги билим ва кўникмаларини юксалтириш” мавзуида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси, парламент комиссияси аъзоси Абдумажид Каримов сўзга чиқиб, давлат органлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти ва вакиллик органларининг ролига тўхталиб ўтди.

Шунингдек, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг гранти бўйича барча маълумотларга эга бўлиши юзасидан чора-тадбирларни белгилаш зарурлигини ҳам таъкидлади.

Тадбир доирасида вилоятдаги бешта ННТга Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг грант сертификатлари топширилди.

Давлат гранти ғолиблари иштирокида танловнинг очиқ ва ошкоралиги, ижтимоий мазмундаги грант лойиҳалари тўғрисида ўзаро фикр алмашилгач, анжуман иштирокчиларига навбатдаги давлат гранти танловлари, унда қатнашишнинг тартиб-қоидалари ҳақида маълумот берилди.

Зилола Омонова


Киритилган вақти: 23/09/2015 18:22.   Кўрилганлиги: 1750
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/eng-yaxshi-loyihalarga-grant-ajratildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.