
Йиғилиш ўтказиш жойи:
Самарқанд шаҳри Бўстансарой кўчаси
85-а уй манзили бўйича жойлашган Самарқанд
вилояти божхона бошқармасининг маъмурий биносида.
Йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
1. Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларни ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда мазкур йўналишларда янада самарали фаолиятни ташкил этишдаги устувор вазифалар тўғрисида.
2. Божхонага оид ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида вилоят божхона бошқармасида амалга оширилаётган профилактик тадбирларнинг самарадорлигини ошириб бориш тўғрисида.
Мазкур йиғилишга вилоят божхона бошқармаси Жамоатчилик маслаҳат кенгашининг аъзолари, Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг муайян доимий комиссияларининг аъзолари, вилоятнинг тегишли идора, ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари, вилоятда фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари, ОАВ вакиллари таклиф этилади.
Ушбу йиғилишга қатнашиш истагини билдирган хусусий тадбиркор ва корхона, ташкилот вакилларини (йиғилиш иштирокчиларининг рўйхатини шакллантириш мақсадида) Самарқанд вилояти божхона бошқармасига (тел: 233-29-33) жорий йилнинг 09 март кунига қадар мурожаат қилиши сўралади.
Жамоатчилик маслаҳат кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сонли Фармониасосида ташкил этилган.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.