Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

«Элчилар хонаси» реставрацияси якунланди

«Элчилар хонаси» реставрацияси якунланди

Самарқанд шаҳридаги «Афросиёб» музейида VI-VII асрларга оид «Элчилар хонаси» деворий суратлари реставрация ишларининг якунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.


Тадбирда Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси археология институти масъуллари, Америка Қўшма Штатлари, Франция, Жанубий Корея ва Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихоналари, Самарқанд вилоят вашаҳар ҳокимлиги вакиллари, санъатшунослар иштирок этди.

1965 йилда Афросиёб шаҳри қолдиқлари ўрнидан топилганушбу деворий суратлар шу кунгача жаҳондаги кўплаб археологлар, бир қатор мамлакатлардаги илмий институтларнинг диққат марказида бўлиб турибди. Деворий суратлар сифатига йиллар ўз таъсирини кўрсатиши ҳисобга олиниб, 2014 йилда Маданият вазирлиги томонидан АҚШ, Франция, Швейцария, Жанубий Корея давлатлари ҳамда ЮНЕСКОнинг юртимиздаги ваколатхонаси кўмагида уларни реставрация қилишга киришилган эди.

– Мазкур ишлар бугунги кунда тарихий манбалар билан ишлаш бўйича энг илғор тажриба ва технологияларга эга бўлган француз олимлари ҳамкорлигида олиб борилди, - дейди «Афросиёб» музейи директори Самариддин Мустафоқулов. – Ўзбекистон Фанлар академияси археология институтининг ўндан ортиқ реставраторлари ва француз мутахассислари иштирокида дунёнинг энг сўнгги технологиялари ёрдамида ноёб тарихий экспонат алюмин профилга кўчирилди. Бу энди «Элчилар хонаси» деворий суратлари минг йиллар давомида келажак авлодга тарихимиздан сўзлаб беради деганидир. Ушбу лойиҳа яқинда ниҳоясига етказилган бўлса, ўтган йили жанубий кореялик мутахассислар иштирокида «Элчилар хонаси» деворий суратлари ҳамда Афросиёб шаҳри қолдиқларини чуқур ўрганган ҳолда қадимий шаҳарнинг 3D ведолавҳаси тайёрланди. Ушбу лавҳада Самарқанд шаҳрининг VI-VII асрлардаги ҳолати илмий асосланган ҳолда кўз олдингизда намоён бўлади. Бугун музейимизга ташриф буюрган аксарият сайёҳларда мазкур лавҳалар катта қизиқиш уйғотмоқда. Биргина Жанубий Кореянинг ўзида бугунгача шу ҳақда бир нечта кўрсатувлар тайёрланди.

Маросим иштирокчилари ёдгорликнинг асл ва кўчирма нусхалари, реставрация якунлари билан танишдилар. Уларга топилма ва унинг дунё тарихини ўрганишдаги аҳамияти хусусида сўзлаб берилди.

– Ушбу деворий суратлар Самарқанд, умуман, ўзбек халқи тарихининг салмоқли қисмини қайтадан очиб берди, – дейди Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Виолен де Вилмор хоним. – Қолаверса, топилма илк ўрта асрларнинг нодир санъатасаритўғрисидасўзлаш билан бирга, бошқа давлатлар маданиятидан ҳам ҳикоя қилади. Мазкур ёдгорликнинг вақт таъсирида емирилиб бораётганлиги сабабли Маданият вазирлиги ҳамкорлигида Суғдиёна француз-ўзбек археологик миссияси ташаббуси билан «Афросиёб деворий суратларини асраб-авайлаш уюшмаси»га асос солингани Ўзбекистон ва Франция маданий ҳамкорлигидаги муҳим воқеалардан бири деб ҳисоблайман.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Ш.Қулматов иштирок этди.



Киритилган вақти: 22/09/2017 12:06.   Кўрилганлиги: 1053
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/elchilar-xonasi-restavratsiyasi-yakunlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.