Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“ЭЛ КЎНГЛИДАГИ ОРЗУ-УМИДЛАР БУГУН УШАЛИШИ КЕРАК”

“ЭЛ КЎНГЛИДАГИ ОРЗУ-УМИДЛАР БУГУН УШАЛИШИ КЕРАК”

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасини ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсад жойларда ўтказилаётган тарғибот тадбирларида шундай фикрлар билдирилмоқда.

 



КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИ

11-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти профессор-ўқитувчилари, шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” жамоат фонди шаҳар бўлинмаси  ходимларидан иборат тарғибот гуруҳи Чинобод, Кухнадам, Ўрикзор, Ермачит маҳаллалари фуқаролари билан суҳбат ўтказди.

Шаҳар ҳокими Музаффар Ҳошимов Президент Ш.Мирзиёевнинг Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида Ватанимизнинг тараққиёти йўлида олиб борилган ишлар ҳақида гапирди.

- Энг асосийси, ҳар бир хонадонга кириб, аҳолининг яшаш шароитини яқиндан ўргандик. Муаммоларни ўрганиб, уларнинг ижроси янгича ёндашув билан таъминланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти биринчи марта мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатнома йўллади. Унда Ўзбекистоннинг янада равнақ топиши учун 2018 йилда амалга оширилиши керак бўлган вазифалар белгиланган. Унинг ижросини таъминлаш учун ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши лозим. Биз, Каттақўрғонликлар ҳам Мурожаатномага “лаббай” деб жавоб беришимиз лозим.

 

 

САМАРҚАНД ТУМАНИ

 

Ортда қолган Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида мамлакатимизда амалга оширилган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини халқимиз ва кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчиси Искандар Комилов тумандаги Оқмачит, Қавчинони Боло, Ўрташиқ, Хўжа Аҳрори Валий-2 ҳамда Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалла раислари, маслаҳатчилари, посбонлари, маҳалла жамоатчилик комиссиялари аъзолари ва фаоллари билан учрашув-мулоқотлар ўтказди.

- Юртбошимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини англаш жуда муҳимдир, - деди  И.Комилов. – Ушбу ҳужжатда  Президентнинг Виртуал қабулхонаси, жойларда Халқ қабулхоналари ташкил этилганлиги алоҳида қайд этилган. Ушбу тузилмалар барча даражадаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фуқаролар билан ҳамкорлик қилиш, аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал этишнинг самарали тизими йўлга қўйилганлигидан далолатдир. Хусусан, бугунги кунда мамлакат ҳаётига доир ҳар бир қарорни халқ билан маслаҳатлашиб, бевосита мулоқот асосида қабул қилинаётгани, шу билан бирга, “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоя фаолиятимиз мезонига айланаётгани бунга яққол мисол бўла олади.

Тошпўлат Юсупов.

 

“Жаҳон” ахборот агентлигининг хабар беришича, Туркиянинг “Дерин экономи” иқтисодий журнали мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевни дунёни ўзгартираётган 10 та буюк лидерлар қаторига киритган. Бу барча юртдошларимизга кўтаринки руҳ бағишлади, халқнинг олқишига сабаб бўлди.

Бундай гапларни эшитса, куч-ғайрати тошиб кетар экан одамнинг. Янада тўлиб меҳнат қилгиси, шу гўзал Ватанни гуллатиб-яшнатгиси келаркан. Президентимиз томонидан йўлланган Мурожаатнома эса мени янада дадиллаштирди. Маориф соҳасининг оддий бир ходими сифатида ўзимнинг фаолиятимни тубдан ўзгартирадиган дастур – иш режа тузиб олдим.

 

Амина Шарофиддинова, Ўзбекистон халқ таълими аълочиси.


Охирги ўзгариш: 10/01/2018 18:17.   Кўрилганлиги: 893
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/el-konglidagi-orzu-umidlar-bugun-ushalishi-kerak

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.