Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЭФИР ВАҚТИ УЗАЙДИ

ЭФИР ВАҚТИ УЗАЙДИ

Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси ижодкорлари ўз кўрсатув ва эшиттиришлари вақтини узайтириб, шунинг баробарида таъсирчанлигини ошириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратувчилик ишларини холисона ёритишга ҳаракат қилмоқда.

Хусусан, 20 апрелдан бошлаб вилоят телерадиокомпаниясининг кундузги кўрсатувлари эрталаб соат 06.00 дан 14.00 га қадар, кеч 18.00 дан 00.00 га қадар – 14 соатлик ҳажмда эфирга узатилмоқда. Шу боис дастурларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Янги лойиҳалар асосида “Обод маҳаллам” ток-шоуси, “Ойдин оқшом”, “Маҳалла – мўъжаз Ватан”, “Ғаройиб олам”, “Болалар вақти”, “Боқийлик маскани”, “Янги тонг”, “Келажак пойдевори”, “Эътироф”, “Эртаклар – эзгуликка етаклар”, “Йўлингиз бехатар бўлсин!” каби ўнлаб кўрсатувлар ташкил этилди.

Радио эшиттиришлар эса соат 06.00 дан 21.00 га қадар (16 соат давомида) ҳаво мавжларига узатилмоқда. “Радио-маслаҳат”, “Олтин мерос”, “Радио-саёҳат”, “Файзли оқшом”, “Хайрли кун”, “Ғайратли кексалар”, “Қариси бор уйнинг париси бор”, “Оила – жамият таянчи” сингари янги мавзуларда эшиттиришлар тайёрланаяпти.

2015 йилнинг 1 июлига қадар кўрсатувлар вақтини 18 соатга – соат 06.00 дан 00.00 гача эфирга чиқиш режалаштирилган.

 

Мирзо Ихтиёров,
вилоят телерадиокомпанияси телевидение гуруҳи бош муҳаррири


Киритилган вақти: 21/04/2015 17:04.   Кўрилганлиги: 1664
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/efir-vaqti-uzaydi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.