Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“E-IJRO AUKSION” ЯЭСМга савдога қўйилган 1 сўмлик бинолар

“E-IJRO AUKSION” ЯЭСМга савдога қўйилган 1 сўмлик бинолар

Тадбиркорлик фаолиятингизни янада ривожлантириш учун Сизга ер участкалари ва бўш турган бинолар жуда муҳим.

Мамлакатимиз ҳудудларидаги фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни ишбилармон ва тадбиркорларга қулай, шаффоф ва тез фурсатларда сотиш мақсадида, Давлатимиз раҳбари томонидан 2018 йил 11 октябрь куни Фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, эндиликда, аввалги ҳукумат қарорларига асосан савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари:

- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари) томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда – 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда;

- бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳолатмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади.

“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман ва шаҳар хокимликлари томонидан 2859 та бўш ер участкалари, 668 млрд. 207 млн. сўм инвестиция киритиш, 9920 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 5 млрд. 93 млн. 800 минг сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди.

Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 672 та бўш ер участкалари 239 млрд. 264 млн. сўм инвестиция киритиш, 3497 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 6млрд. 972млн. 200 минг. сўмга сотилди.

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 2187 та бўш ер участкалари 3 млрд.807 млн. 400 минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.

Ҳокимлик ахборот хизмати.


Охирги ўзгариш: 28/11/2018 10:40.   Кўрилганлиги: 8705
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/e-ijro-auksion-yaesmga-savdoga-qoyilgan-1-somlik-binolar

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.