
Самарқанд шаҳридаги 21-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 81 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбир шундай номланди.
Унда Ислом Каримов номидаги республика хайрия жамоатчилик фонди раҳбари Татьяна Каримова ва биринчи президентимизнинг дўстлари, яқинлари унинг ҳаёти, фаолияти, мустақил
Ўзбекистонимиз тараққиёти йўлида амалга оширган ислоҳотлари, улкан жасорати ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берди. Мактаб ўқувчилари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Ислом Каримов хотирасига бағишланган шеър ва қўшиқлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Тадбир якунида ташкилотчилар ва фаол ўқувчиларга Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоатчилик фонди томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Меҳмонлар Биринчи Президентимиз ўқиган мактаб тарихи музейи билан танишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.