
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 1 мартдаги қарорига кўра, Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган истеъдодли қизлар орасида Пастдарғом политехника касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси Диёра Келдиёрова ҳам бор.
Диёра спорт соҳасида эришган муваффақиятлари, халқаро майдонда Ватанимиз шуҳратини оширишдаги хизматлари ва, албатта, ноёб истеъдоди, интилувчанлиги туфайли ушбу эътирофга сазовор бўлди.
Диёра Келдиёрова мактаб даврида дзюдо спорт тўгараги машғулотларида қатнашиб, кичик турнирларда муваффақият қозонгач, она-онаси уни Самарқанд олий спорт маҳорати мактабига етаклаб келишди. Етти йилдирки у мураббий Хуршида Холиқова қўл остида шуғулланиб, мазкур мактабнинг умидли спортчиси сифатида республика ва халқаро танловларда юқори натижаларга эришмоқда.
Жумладан, 2013 йилда дзюдо бўйича республика чемпиони бўлди ва Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги II Осиё ўйинларида бронза медали билан тақдирланди.
2014 йилда Россияда бўлиб ўтган Жаҳон кубоги мусобақаларида дунёнинг 97 мамлакатидан келган спортчилар орасида бронза медалини қўлга киритди.
2015 йилда Босния ва Герцеговина пойтахти Сараево шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Диёра Келдиёрова олтин медални қўлга киритиб, мамлакатимиз хотин-қиз дзюдочилари орасида илк жаҳон чемпиони бўлди.
Вилоят ҳокимлиги томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Самарқанд ифтихорлари" танловида Диёра 2015 йилда эришган натижаларига кўра “Спортимиз юлдузлари” номинацияси бўйича тақдирланган эди.
Диёрани 2016 йилдаги илк муваффақияти – Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан табриклаймиз!
Диёра Келдиёрованинг Босния ва Герцеговина пойтахти Сараево шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионати, уни Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан кутиб олиниш жараёни ҳамда "Самарқанд ифтихорлари" танловидан олинган фотосуратлар билан мана бу ерда танишишингиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.