
Самарқанд шаҳридаги “Ёшлик” маданият ва истироҳат боғида татар ва бошқирд халқларининг “Сабантўй” миллий байрами бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги, Самарқанд шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлими ҳамда “Умырзая” – татар ва бошқирд миллий-маданий маркази ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда вилоятдаги татар ва бошқирд, корейс, турк, немис миллий маданият марказлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
– Сабантўй узоқ тарихга эга, – дейди “Умырзая” татар-бошқирд маданият маркази раҳбари Аҳмед Субхонқулов. – Бу байрамни юртимизда истиқомат қилаётган барча татар ва бошқирдлар ҳам кўтаринки рухда нишонлаб келади.
Тадбирда Татаристонда хизмат кўрсатган артист Рамзия Бекбаева ва вилоятимиз санъаткорлари томонидан куй-қўшиқлар, миллий рақслар ижро этилди.
Б. Мустанов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.