
Вилоят матбуот уйида адабиётшунос, публицист, педагог, Ўзбекистон жаҳон тиллари университети профессори, “Олтин қалам” Халқаро миллий мукофоти совриндори Сайди Умиров билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Унда вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари, шу соҳага қизиққан ёшлар, ижодкорлар иштирок этдилар.
Журналистика соҳасида икки авлод вакилларига сабоқ берган Сайди Умиров соҳанинг нозик, мураккаб ва шарафли томонлари ҳақида ҳаётий мисоллар билан ҳикоя қилиб берди. Устоз ўзининг публицистик ижоди хусусида атрофлича тўхталди ҳамда журналистик маҳоратни такомиллаштириш, газеталар мазмундорлигини ошириш юзасидан тавсиялар берди.
* * *
Профессор С.Умиров вилоят ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий институтида ҳам адабиёт ва она тили муаллимлари билан суҳбат қурди.
Домла бугунги ўзбек адабиёти, адабий муҳит, айрим бадиий асарлар тўғрисида маълумот берди. Назм ва насрдаги янги йўналишларни таҳлил қилди. Ўқитувчилар билан адабиёт дарсларини қизиқарли ўтиш юзасидан савол-жавоб ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.