Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ДЕПУТАТЛАР ТАДБИРКОРЛАР ҲУЗУРИДА

ДЕПУТАТЛАР ТАДБИРКОРЛАР ҲУЗУРИДА

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан Пастдарғом туман ҳокимлигида давра суҳбати ўтказилди.

Тумандаги тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этган тадбирда юртимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш борасидаги чора-тадбирлар, шу жумладан, берилаётган солиқ имтиёзлари тўғрисида сўз юритилди.

Доимий комиссия раиси З.Каримов мазкур йўналишда қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳақида тўхталди. Шундан сўнг Марказий банк вилоят бош бошқармаси, солиқ идоралари вакиллари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кредит маблағлари ажратиш, банк хизматлари кўрсатишда яратилаётган қулайлик ва имкониятлар, 2015 йилги солиқ сиёсати юзасидан атрофлича маълумот беришди.

Давра суҳбати тадбиркорлик субъектлари учун амалдаги қонунчиликка киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар моҳиятини теран тушуниб олишлари билан бирга, айрим муаммоли масалалар юзасидан мутахассисларнинг тавсияларини олганлиги билан ҳам аҳамиятли бўлди.

Тадбирда тадбиркорлар билан бирга соҳага энди қадам қўяётган ёшлар ҳам қатнашиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.


Киритилган вақти: 07/02/2015 17:12.   Кўрилганлиги: 1530
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/deputatlar-tadbirkorlar-huzurida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.