Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ДЕҲҚОНЧИЛИК БОЗОРИ – ИШНИНГ БАРОРИ

ДЕҲҚОНЧИЛИК БОЗОРИ – ИШНИНГ БАРОРИ

Самарқанд шаҳрида вилоят аҳолиси ва ижтимоий соҳа объектларининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўла қондириш ҳамда бозорларимизда маъмурчилик, мўл-кўлчиликнинг таъминланишига доир кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Вилоят меҳнат бошқармаси, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ҳамда “Самарқанд-почта” акциядорлик жамияти ҳамкорлигида ўтказилган кўргазмали тадбирда вилоятдаги тижорат банклари, аҳоли томорқаси бўйича ташкил этилган агрофирмалар, тадбиркорлар, уруғчилик, кўчатчилик ва ўрмон хўжаликлари, гулчилар иштирок этди.

Ушбу ташкилотлар ва бошқа мутасаддилар томонидан қишлоқ аҳолисига баҳорги мавсумда полиз-сабзавот уруғлари, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари, меҳнат қуроллари етказиб бериш мақсадида 100 дан ортиқ кўчма савдо дўконлари ташкил этилди.

– Тасарруфимиздаги томорқамизнинг 30 сотихини боғ қилиш ниятида еримизга мос мевали дарахт кўчатларини қидириб юргандим, – дейди Самарқанд тумани Янгиариқ маҳалласидан келган Анвар Ҳайдаров. – Бу ерда арзон нархларда ўрик, олма, гилос, ток, қароли, шафтолининг 18 хилидан 300 тупига шартнома туздим. Шунингдек, Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Самарқанд илмий тажриба станцияси мутахассисларидан кўчатлар парвариши борасида маслаҳатлар олдим. Боғ қатор ораларига экиш учун сабзавот уруғларини, белкурак ва ток қайчи каби иш қуролларини ҳам шу ердан харид қилдим.

Кўчма автодўконлар шу ернинг ўзидан туманларга жўнаб кетди.

Кўргазмали тадбирда вилоят ҳокими З.Мирзаев иштирок этди.


Охирги ўзгариш: 04/03/2016 20:39.   Кўрилганлиги: 1758
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/dehqonchilik-bozori-ishning-barori

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.