
Қўшработ туманида фаолият кўрсатаётган “Жамоатчилик назорати гуруҳи” аъзолари Зармитандаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди.
Ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Мустаҳкам оила – юрт таянчи” мавзусида ташкил этилган тадбир Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланди.
Давра суҳбатида сўзга чиққанлар маънавий-маърифий тадбирлар орқали Ватанга чексиз муҳаббат, Қуролли Кучларимиздан ғурурланиш ва ҳарбий хизматга нисбатан ҳурмат, ватанпарвар бўлиш, қаҳрамонлик ва жасорат кўрсатиш каби туйғулар юксалиши ҳақида гапиришди.
Тадбирда Каттақўрғон шаҳар театр санъаткорлари концерт дастури билан иштирок этишди.
Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини соғлом турмуш тарзига риоя қилишини тарғиб қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва жойида бартараф этиш мақсадида ҳарбийларнинг оила аъзолари билан сайёр қабул ўтказилди.
Шунингдек, “Жамоатчилик назорати гуруҳи” аъзолари туманнинг Майинтепа маҳалласида яшовчи 91 ёшли Робия момонинг хонадонида бўлишди.
ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.