Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Давлат органлари ва ташкилотлари фуқаролардан 28 турдаги ҳужжатларни талаб қилишига йўл қўйилмайди

Давлат органлари ва ташкилотлари фуқаролардан 28 турдаги ҳужжатларни талаб қилишига йўл қўйилмайди

“Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. 

Қарорга мувофиқ 2020 йил 1 январдан бошлаб:

- ҳокимликларнинг алоҳида функция ва ваколатлари тегишли давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига ўтказилади;

- ҳокимликларнинг бир қатор функция ва ваколатлари чиқариб ташланади;

- давлат органлари ва ташкилотлари жами 28 турдаги ҳужжатларни фуқаролардан талаб қилиши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан эса уларнинг берилишига йўл қўйилмайди;

- Президент ва Ҳукумат ҳужжатлари билан тузилган (рўйхати мазкур қарорда келтирилган) идоралараро коллегиал органлари тугатилади.

Жумладан, қарорга мувофиқ турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш функцияси ҳокимликлардан туман (шаҳар) қурилиш бўлимларига ўтказилади.

Шунингдек, ҳокимликларнинг бозор фаолиятини тўхтатиб туриш бўйича қарор қабул қилиш каби ваколатлари бекор қилинади.

2021 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг таркибий бўлинмалари ўртасида ҳужжат айланиши ва ҳисоботларни юритиш фақат электрон кўринишда амалга оширилади.


Киритилган вақти: 11/12/2019 09:08.   Кўрилганлиги: 713
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/davlat-organlari-va-tashkilotlari-fuqarolardan-28-turdagi-hujjatlarni-talab-qilishiga-yol-qoyilmaydi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.